Россия тергов идоралари Нарьян-Марда қулаган Ан-2 самолёти ҳалокатининг уч версиясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Айтилишича, фожиага техник носозликлар, ёмон об-ҳаво шароитлари ёки учувчи хатоси сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирча бу версияларнинг бирортаси ўз тасдиғини топгани йўқ.
Охирги маълумотларга қараганда, фожиа оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ одам жароҳатланди.
Изоҳ (0)