Москва суди айғоқчиликда гумонланаётган Норвегия фуқаросини икки ойга ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, норвегиялик Фруде Берг кейинги йил 5 февралига қадар ҳибсга тутиб турилади.
Суд матбуот котибига кўра, Бергнинг ҳимояси қарорга қарши апелляция берган, аммо шикоят қачон кўриб чиқилиши ҳозирча аниқ эмас.
Маълум бўлишича, Фруде Берг мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан махфий ахбороот сақланувчи ҳужжатларни олиш чоғида ушланган. Аниқлаштирилишича, Россия ҳарбий-денгиз флотига оид ҳужжатларни унга Россия фуқароси Алексей Житнюк томонидан берилган.
Унинг шериги деб топилган Алексей Житнюк ҳам давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)