«Ахмат» жанг клуби билан ҳамкорлик қилиб келаётган ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев Грознийда навбатдаги ғалабасига эришди, деб ёзди «Оламспорт».
Чеченистон пойтахтида россиялик Игорь Байерга қарши октагонга чиққан Рўзибоев рақибини илк раунддаёқ мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бунгача жангчи Қирғизистонда Эрболот Омурзаковга қарши жанг қилган бўлиб, якунда ҳакамлар ҳар икки спортчини тенг деб топганди.
Изоҳ (0)