Ҳиндистоннинг соҳилбўйи ҳудудларида авж олган «Окхи» тропик циклони қурбонлари сони 88 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам 60 қурбон ҳақида хабар берилган эди.
«Окхи» циклони Ҳиндистоннинг жануби-ғарбида декабрнинг биринчи ҳафтасида бошланган эди. Шу давр ичида Тамилнад штатининг Каньякумари бурнида юзлаб балиқчилар бедарак йўқолди. Шу пайтгача қадар уларнинг кўпчилигини, яъни 2500 га яқин одамни қутқаришга эришилди.
Изоҳ (0)