АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи ва унинг эри — Иванка Трамп ва Жаред Кушнер даромад декларациясини тузганда молиявий активлари ҳақидаги маълумотни яширганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Айтилишича, адвокат Жеффри Ловитки Вашингтон округ судига шикоят қилган.
Шикоят аризасида айтилишича, Иванка Трамп ва Жаред Кушнер даромад декларацияларида ўзлари билан боғлиқ 30 та инвестицион фонднинг активларини кўрсатмаган. Бунга сабаб сифатида мазкур шартномалар ҳақидаги ахборотни эълон қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Оқ Уй матбуот хизмати ҳозирча бу янгиликка ҳеч қандай изоҳ бермади.
Изоҳ (0)