Европанинг энг кекса аёли Ана Вела 116 ёшини қаршилагандан бир ярим ой ўтиб Барселонадаги қариялар уйида вафот этди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«У тўшагида, уйқуда эканлигида, қийналмасдан вафот этди», — маълум қилди қариялар уйи нашрга.
Касби тикувчи бўлган Ана Вела 1901 йилнинг октябрида Андалусиянинг Пуэнте-Хениль муниципалитетида дунёга келган. У бутун ҳаёти давомида соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган. Охирги йилларда у Испаниянинг узоқ яшаш рамзига айланган эди. Унинг қизларидан бири 90 ёш, набираси эса 65 ёшга кирган.
Апрель ойида Италияда 117 ёшли Эмма Морано вафот этгандан сўнг Ана Вела Европанинг энг кекса фуқаросини номини олган эди.
Изоҳ (0)