Украина собиқ мудофаа вазири ва «Фуқаролик платформаси» партияси етакчиси Facebook’даги саҳифасида Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили томонидан Украина президенти Пётр Порошенкога ёзган мактуби мазмунининг тафсилотларини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Саакашвилининг Украина президентига шахсий мактуби, унинг мамлакат манфаатлари йўлида Порошенко билан музокаралар зарурати ҳақидаги баёноти, навбатдаги маршга чиқишга оммавий даъват, унда бирор марта ҳам Порошенко шарифи эсланмайди, бунинг ўрнига танқид умумлаштирилиб ‘расмийлар’га қаратилади — Михаилнинг бундай ҳаракатлари Саакашвилида кучли таранни кўрган унинг тарафдорларидан кўпчилиги учун кутилмаган ҳолат бўлди», — деб ёзади Гриценко.
У, шунингдек, бу ҳаракати учун Саакашвилига таъна қилмасликка чақиради.
Аввалроқ ОАВ Саакашвили Порошенкога ярашиш таклифи билан мактуб ёзганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)