17 декабрь куни франциялик яхтсмен Франсуа Габар жаҳонни айланиб чиқиш бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, у яхтасида дунёни ёлғиз кезиб чиққан. Бунга у 42 кун, 16 соат, 40 дақиқа ва 35 секунд сарфлаган.
34 ёшли француз Macif яхтасида Франциянинг Уэссан ороли ва Лизард бурни ўртасидаги виртуал финишни кесиб ўтиб, бу билан ватандоши Том Ковилнинг рекордини қарийб бир ҳафтага янгилади. Унинг кўрсаткичи 49 кун, 3 соат, 7 дақиқа ва 38 секунд эди.
Изоҳ (0)