Флойд Мейвезер иштирокидаги жанглар Pay-Per-View (PPV) тизимида яққол етакчилик қилади. Бу ҳақда BoxingScene нашрига асосланиб, «Оламспорт» хабар берди.
Конор МакГрегор ва Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг қамрови бўйича энг катта аудиторияни ўзига қаратиши кутилганди. Бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади. Мазкур жанг лавҳаларини 4,3 миллион киши сотиб олган.
Флойд Мейвезернинг филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши жангини эса 4,6 миллион одам кузатишни истаган ва PPV’га мурожаат билан чиққан.
Мазкур тизимда кетма-кет тўрт юқори ўринни Флойд Мейвезер иштирокидаги жанглар банд қилганини кўриш мумкин. Америкалик боксчининг Де Ла Хойяга қарши жанги 2,4 миллион аудиторияни қамраб олган. Альваресга қарши жанг кўрсаткичлари эса 2,2 миллионни ташкил қилган.
5-ўриндагина Мейвезер йўқ. Бунда Холифилд ҳамда Тайсон ўртасидаги жанг бўй кўрсатиб, 1,9 миллионлик аудиторияни қамраб олганди.
Изоҳ (0)