15 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мажлисни Сенат раиси Н. Йўлдошев бошқарди.
Кенгаш Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига 2018 йилги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилмоқда.
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларнинг изчил ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ва масалалар киритилмоқда.
Ялпи мажлисда Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн учинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.
Изоҳ (0)