Пекиннинг Vector Architects студияси шакарқамишдан шакар ишлаб чиқарган, 1960 йилларга тегишли ташландиқ комплексни замонавий меҳмонхонага айлантирди. Бу ердаги мавжуд саноат меъморчилиги бинолари тош ва бамбук конструкцияларидан иборат оғир тузилмалар билан тўлдирилди, деб хабар берди TJournal.
Биз қурилишда эски тош тузилмалар ва девор қопламаларини сақлаб қолган ҳолда анча замонавий усуллар ва материаллардан фойдаланмоқдамиз.Собиқ саноат мажмуи таркибидан меҳмонхонага қўшимча равишда, комплекс марказининг сув босган майдони ва ҳовуз атрофидан кафе, бар, кўп мақсадли зал, галерея ва кутубхона ўрин олади.Vector Architects
Барча интерьерлар эски ва янги иншоотнинг ўзаро мутаносиблигини намойиш этишга қаратилган. Табиий ёритиш ва вентиляцияни мақсадли ва бутун блокларни бирлаштириш асосида яратилган перфорацияланган экранлар таъминлайди.
Alila Yangshuo меҳмонхонаси Гуансининг сайёҳларга бой ҳудудида жойлашган. Комплекснинг энг катта биносида тоғ пейзажларини томоша қилишга мўлжалланган айвонлар мавжуд.
Изоҳ (0)