Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» фармон имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтириб ўтди.

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

Фармонга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманлари (шаҳарлари) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида қуйидагилар йил чораклари кесимида атрофлича кўриб чиқилади ва тасдиқланади:

даромадлар манбалари ва харажатлар турлари кесимида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманларининг (шаҳарларининг) маҳаллий бюджетлари параметрлари;

маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш жойлари барпо этиш бўйича чора-тадбирлар;

қўшимча манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда;

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг тегишли туманларида (шаҳарларида) депутатлик ва жамоат назоратини амалга ошириш учун юқори турувчи бюджетлар ва давлатнинг мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар маъқулланади.

Бундан ташқари, кенгашлар ҳар чоракда:

ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича;

ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича;

молия бошқармалари (бўлимлари) раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлари (шаҳарлари) бюджетлари ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетларнинг даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида;

давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси) раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботларини тинглайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар чоракда тегишли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини оммавий ахборот воситаларида чоп этиш ва маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш, шу жумладан, мазкур тадбирларни маҳаллий телевидение орқали ёритишни таъминлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат