АҚШнинг Samson Motors компанияси янги учувчи спорт автомобили устида иш бошлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Айтилишича, компания транспорт воситасининг концептини тақдим этди. Спорткар уч ғилдиракли бўлиб, ҳавода соатига 320 километр тезликка чиқа олади.
Машина Switchblade деб номланади, унинг нархи эса 120 минг доллар атрофида бўлади.
Samson Motors вакиллари учувчи автомобиль 2018 йил баҳорида тайёр бўлишини маълум қилди.
Спорткарда икки кишилик ўринлар бўлади. Парвоз учун конструкция қанотлар очилишини назарда тутади. Бошқа концептлардан фарқли равишда, машина фақат аэропортлардан уча олади.
Изоҳ (0)