Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Японияда йил автомобили» (Japan Car of The Year) танлови ташкилотчилари 2017 йилги ғолибни эълон қилди, деб ёзади «Мотор». Уч йил ичида илк маротаба биринчи ўринни Европа модели — янги авлод Volvo XC60 кроссовери эгаллади.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Йўлтанламас 5-серияли BMW ва Toyota Camry’ни ортда қолдирди, улар тегишли равишда иккинчи ва учинчи ўринларни банд этди. Танлов ғолибини 60 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлаб олди.

2017—2018 йилларда Япониядаги энг яхши автомобиллар ўнлиги қуйидагича:

НомиБаллар
Volvo XC60294
BMW 5 Series242
Toyota Camry232
Suzuki Swift210
Honda N-BOX189
Lexus LC115
Alfa Romeo Giulia89
Mazda CХ-583
Citroen C335
Volkswagen Tiguan11
2014 йилда «Японияда йил автомобили» номига Mazda2 шаҳар хэтчбеки, 2015 йилда — янги авлод Mazda MX-5 родстери, 2016 йилда эса Subaru Impreza оиласи сазовор бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)