АҚШ тегишли баёнотга қарамасдан, Россия қўшинларининг Суриядан олиб чиқиб кетилганлигини кўрмаяпти. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Адриан Рэнкин-Гэллоуэй маълум қилди, деб ёзади Reuters агентлигига таяниб «Газета.ru».
«Россия уларни Суриядан олиб чиқиб кетилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида маълум қилгандан сўнг қўшинлар сонининг сезиларли қисқариши юз бермади», — дейди Рэнкин-Гэллоуэй.
Аввалроқ Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғлу Анқара Москванинг ҳарбий контингентни Суриядан олиб чиқиб кетиш режасидан шубҳаланишини маълум қилган эди.
11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишга буйруқ берган эди.
Изоҳ (0)