АҚШ Хитойга Америка қўшинларини КХДР ҳудудига киритишга тўғри келса, у ерда тартиб ўрнатилгандан сўнг Жанубий Кореядаги бошланғич позицияга қайтишга ваъда берди. Бу ҳақда 12 декабрь, сешанба куни Рекс Тиллерсон Атлантика кенгашидаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
У Вашингтон Корея яриморолида тўлиқ ядровий қуролсизлантиришга эришишга ҳаракат қилаётганлигини яна бир марта тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, Хитой ва Россия ҳам айнан шундай позицияга амал қилмоқда.
«АҚШ дипломатик ҳаракатлари айнан шунга қаратилган», — дея таъкидлади у ва Дональд Трамп маъмурияти КХДР ядро мамлакатига айланишига ҳеч қачон рози бўлмаслигини қўшимча қилди.
АҚШ, шунингдек, Хитой билан бирор-бир ички сабабга кўра КХДРда тартибсизлик бошланиб, режим қулаган ҳолатда эҳтимолий ҳаракатларни муҳокама қилди. «Бундай вазиятда биз учун энг муҳими улар эга бўлган ядро зарядларини қўлга киритиши лозим бўлмаганларнинг қўлига тушишига йўл қўймаслик. Биз хитойликлар билан буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гаплашдик», — дейди Тиллерсон.
Изоҳ (0)