Яқин ҳафталар ичида Samsung Galaxy А линейкасидаги иккита янги смартфон тақдим этилиши кутилмоқда, аммо А8+ (А8 нинг катталаштирилган версияси)ни «жонли» видеода барча деталлари билан бирга ҳозироқ томоша қилиш мумкин, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Samsung ушбу ромсиз арзон смартфонни ҳали расман намойиш этмаган бўлса-да, Galaxy А+ (2018) 3 дақиқали видеода намоён бўлди, унда қурилмани ҳар томондан томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, видео муаллифи смартфоннинг барча хусусиятларини ошкор қилди.
Қурилма 6 дюймли ва 2220×1080 пикселли AMOLED full HD Infinity экрани, Samsung Exynos 7885 процессори, 6 Гб тезкор ва 64 / 256 Гб доимий хотира, 16 мегапикселли асосий ҳамда 16 ва 8 мегапикселли қўш олд камера, 3500 мА/соат сиғимли аккумулятор (тезкор заряд олиш функцияси бор)га эга бўлади.
Смартфон сув ва чангдан ҳимоя бўйича IP68 сертификатини олди. Унда бармоқ изи датчиги орқа панелда жойлашган.
Хабарларга кўра, Galaxy А+ (2018) декабрь охиридаёқ кўпчилик мамлакатларда сотувга чиқади, унинг нархи 600 долларни ташкил этади.