Профессионал бўлиб етишиш учун шахс сифатида ҳам такомиллашиб бориш керак. Вақт ва кучингизни ўзингизга сарф қилишни унутманг.
Ўз билим доирангизни кенгайтиринг
Нотаниш вазиятлар ва янги таассуротлар кўп нарсаларга ўргатиши мумкин. Мия бирон бир нотаниш нарсага дуч келса, у янги нейронли йўллар яратади. Такрорлашда улар мустаҳкамланади ва бизда янги малакалар ишлаб чиқарилади.Шунинг учун ҳар доим қулайлик зонасидан бироз чиқишга ҳаракат қилинг: янги жойларга боринг, ишга боришда бошқа йўл орқали юринг. Одатларингиз қанча маҳкамроқ ўрнашиб қолса, сизнинг янги ўзгаришларга мослашишингиз шунча қийинроқ бўлади.
Ижодий фикрлашга ҳаракат қилинг
Муваффақият ҳар доим ғоялардан бошланади. Ўзингизни чегаралаб ташламанг, фантазияни ишга солинг, шунда янги ғояларни ихтиро қилиш, ечимини топиш ва одамлар билан алоқа қилиш осонроқ бўлади. Вақт ўтиши билан сиз агар керак бўлса, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида илҳом олишни ўрганасиз.Ижодий фикрлаш ҳаммада бор, уни тез-тез қўллашга ҳаракат қилинг. У ҳатто зерикарли ишни ҳам қизиқарли қилишга ёрдам беради.
Ўқинг
Кўпчилик ўзининг ҳамма вақтини ишга бағишлайди ва дам олиш, кўнгил очиш ҳақида бутунлай унутади.Ҳар қандай ўқиш, мазмунидан қатъий назар мия учун фойдалидир, чунки у тасаввурни ривожлантиради.
Миянинг пластиклигини оширинг
Муаммоларни ечиш малакасини ҳосил қилувчи ва миянинг пластиклигини оширувчи кўплаб ўйинлар ва иловалар бор. Нейропластиклик — бу миянинг янги нейронли алоқалар ҳосил қилиш қобилияти. Мия қанчалик пластикроқ бўлса, у олинган маълумотларни шунчалик тезроқ ва самаралироқ тайёрлайди.Ҳар доим ўрганинг
Муваффақиятга эришиш учун, ўз фаолият соҳасида ҳар доим янгиликларни излаш керак. Янги билимларга интилинг, янги малакаларга эга бўлинг. Қанча кўпроқ ўргансангиз, стратегия ишлаб чиқишингиз ва муҳим қарорлар қабул қилишингиз шунча осонроқ бўлади. Билим олиш ўзингизга бўлган ишончни оширади, жараёнга ақл билан ёндашишга ёрдам беради.Манба: «Лайфхакер»