Грециянинг Олимп тоғида 55 ёшли альпинист ҳалок бўлди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, у шериги билан бирга тоққа кўтарилган. Иккиси ҳам баландликдан қулаган, бироқ марҳумнинг 37 ёшли шериги омон қолди.
Бу мазкур тоғда яқин орада рўй берган иккинчи фожиа: 10 декабрь, якшанба куни 26 ёшли альпинистнинг ўлими ҳақида маълум бўлганди. У ҳам Олимпга шериги билан кўтарилганди.