Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида микроавтобуснинг жарликка қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 20 га яқин одам жароҳатланди.
Автобус тўйда хизмат кўрсатаётган эди.
Автобус одамга тўла эди. У катта тезликда кетаётганда ўтказмалар қутиси ишдан чиқди. Бунинг оқибатида транспорт воситаси қиялик бўйлаб жарликка қулади.
Изоҳ (0)