Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат парламентидан жанубий провинцияларда фавқулодда ҳолатни яна бир йилга узайтиришни сўради. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Парламентга йўлланган мактубда жанубдаги фавқулодда ҳолатни 2018 йил охирига қадар узайтирилиши қўшинларга экстремистик гуруҳларни тўла йўқ қилиш имкониятини бериши айтилган.
Президент, шунингдек, экстремистлар Жануби-Шарқий Осиёда халифалик яратишга қаратилган янги исёнлар кўтариши мумкинлигини таъкидлади.
Ҳарбий ҳолат шу йили Минданао провинциясида кўтарилган қуролли исён туфайли жорий этилган эди.
Изоҳ (0)