Эрон ва Ироқ чегарасида 5,6 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда, Европа Ўрта Ер сейсмология марказига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Силкинишлар Бағдоддан 221 километр шимоли-шарқда қайд қилинди. Табиий офат ўчоғи ер остидан 46 километр чуқурдан ўтди.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)