Чимкентнинг Республика проспектидаги кўп қаватли уйда тўрт киши, жумладан, уч нафар вояга етмаган ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Уларнинг жасади 10 декабрь, якшанба куни 31-уйнинг тўртинчи қаватидан топилган. Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли қизча, 12 ва 13 ёшли икки ўсмир ва уларнинг бувиси ҳам бор.
Қўшнилар ва қариндошлар болалар ва катталарнинг узоқ вақт кўринмаганлигидан ташвишга тушган. Улар қутқарувчилар ва полицияни чақирган.
Фавқулодда вазиятлар департаменти эшикларни очганда уларнинг жасадларини топди. Улар икки—уч сутка аввал ҳалок бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, уларнинг ўлимига газ сабаб бўлиши мумкин. Суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)