Украинанинг вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар ва кўчган шахслар бўйича вазири ўринбосари Георгий Тука Россия билан муносабатлар ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг фикрича, яқин орада Россияда ҳокимият ўзгармайди.
«Россияда ультраўнгчи партиялар ҳокимиятга келиши имконсиз деб ўйлайман. Улар фақат тўнтариш натижасидагина ҳокимият тепасига келиши мумкин. Россия билан муносабатларга келсак, улар прагматик бўлиши лозим», — деди амалдор.
Тука биродар халқлар ва биродарлик туйғулари ҳақидаги аргументларни тушунмаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Россия яқин истиқболда сиёсий душман бўлиб қолаверади.
«Россия сиёсий жиҳатдан мустақил Украина душмани бўлиб қолаверади, шу боис бизнинг асосий вазифамиз Россияни қисмларга бўлиб ташлашга уринишдир», — деб сўзига якун ясади вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)