Швеция полицияси 9 декабрь кечаси яҳудий ибодатхонаси — синагогага ҳужум уюштирган уч киши ушланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, номаълум шахслар ибодатхона ҳовлисига ёқилғи солинган бир неча шиша улоқтирган, бунинг оқибатида ҳовлида турган машиналардан бирига ўт кетган.
Ёнғин вақтида ўчирилди. Ҳужум чоғида ибодатхонада бўлган 20 кишидан ҳеч кимга зиён етмади.
Изоҳ (0)