АҚШ мудофаа вазирлиги Яманда «ал-Қоида» террорчи ташкилотининг беш аъзоси йўқ қилингани ҳақида баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги Яманда авиазарбалар 20 ноябрь куни амалга оширилганига аниқлик киритиб ўтди.
Операциядан кўзланган мақсад «ал-Қоида»нинг Ямандаги етакчиси, Муҳаммад Шукрий номи билан машҳур Мужоҳид ал-Аданийни йўқ қилиш эди. Операция муваффақиятли ўтди ва жангари ўлдирилди.
Пентагонга кўра, ал-Аданий Яман ва халқаро коалиция кучларига қарши теракт режалаштираётган эди.
Изоҳ (0)