Шимолий Кореяда ядровий қурол синовлари ўтказиладиган полигон ҳудудида ер силкинишлари қайд этилди. Уларнинг магнитудаси 2,4 ва 2,9 ни ташкил этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Экспертларнинг фикрича, силкинишлар тектоник табиатга эга, лекин бу ҳолат муқаддам ўтказилган ядровий синовлар туфайли келиб чиққани истисно қилинмаяпти.
Кучли атом портлашларидан сўнг ер пўстлоғида силжиш рўй беради. Унинг тикланишига анча вақт кетади.
Изоҳ (0)