Сидней (Австралия) метрополитенининг Wynyard станциясида йўловчилар боши узра осилиб турувчи чексизлик ҳалқасига ўхшаш Interloop инсталляцияси очилди, деб хабар берди TJournal.
Оғирлиги 5 тонна келадиган конструкция ушбу метрода ишлаган эски эскалатор қисмларидан йиғилган. Инсталляцияни Сидней университетининг архитектура профессори Крис Фокс яратди.
Биринчи ёғоч эскалатор станцияга 1931 йилда ўрнатилган. Кейинроқ у замонавий пўлат эскалаторларга алмаштирилган.
Изоҳ (0)