Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги арафасида Андижон шаҳридаги Мустақиллик кўчасида 45 хонадондан иборат ёшлар уйи фойдаланишга топширилди, деб хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Фото: ЎзА

Вилоятда фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай эътибор ёшларни янада кўпроқ изланиш ва улкан марралар сари руҳлантирмоқда. Бугун янги уй соҳибига айланган ёш оилалар вакилларининг қувончини кўриб, шундай юртда яшаётганингиздан фахрланиб кетасиз.

Нодирбек Юсупов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси

Фото: ЎзА

«Art uz gold servis» МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилган ушбу 5 қаватли уй алоҳида иситиш тизимига эга. Уй олдида замонавий болалар майдончаси қурилган.

«Уйларнинг узоқ муддатли имтиёзли банк кредити асосида берилгани ёш оилаларга катта қулайлик яратди», — деб ёзади ЎзА.