Футбол бўйича Европа Лигасининг навбатдаги босқичига йўл олган 32 та жамоа номи аниқ бўлди. 12 та гуруҳ якунларига кўра, дастлабки икки ўринни қўлга киритган жами 24 та клуб навбатдаги босқичга йўл олди. Улар қаторига эса Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган 8 та жамоа қўшилди.
«Атлетико», «Боруссия», «Наполи», «Лион», «Милан» ва «Арсенал». Европа Лигаси энди Чемпионлар Лигасини эслатади
УЕФА сайтининг хабар беришича, плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 11 декабрь куни Швейцарияда бўлиб ўтади. Чемпионлар Лигасида иштирокини давом эттираётган клублар ҳам шу куни ўз рақибларини билади.Регламентга кўра, УЕФА Европа Лигасидаги 32 та жамоани 2 та саватга бўлди. 1-саватдан ўз гуруҳида пешқадам бўлган жамоалар ҳамда Чемпионлар Лигасидан тушиб келган жамоаларнинг энг яхши 4 таси жой олди. 2-саватга эса гуруҳда иккинчи бўлиб қолган ҳамда Чемпионлар Лигасидан тушган қолган 4 та жамоа жойлашган.
1-сават: «Арсенал» (Англия), «Аталанта» (Италия), «Атлетик» (Испания), «Атлетико» (Испания), «Брага» (Португалия), «Виктория» (Чехия), «Вильярреал» (Испания), «Динамо Киев» (Украина), «Зальцбург» (Австрия), «Зенит» (Россия), «Лацио» (Италия), «Лейпциг» (Германия), «Локомотив» (Россия), «Милан» (Италия), «Спортинг» (Португалия), «ЦСКА» (Россия).
2-сават: «АЕК» (Греция), «Астана» (Қозоғистон), «Боруссия Дортмунд» (Германия), «Копенгаген» (Дания), «Лудогорец» (Болгария), «Лион» (Франция), «Наполи» (Италия), «Ницца» (Франция), «Марсель» (Франция), «Партизан» (Сербия), «Реал Сосьедад» (Испания), «Селтик» (Шотландия), «Спартак» (Россия), «Стяуа» (Руминия), «Црвена Звезда» (Сербия), «Эстерсунд» (Швеция).
Қуръада 1 та гуруҳда иштирок этган жамоалар ҳамда 1 та мамлакат клублари ўзаро тўқнаш келиб қолмаслиги учун ҳаракат қилинади.
Изоҳ (0)