Осиё футбол конфедерацияси қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Осиё Чемпионлар Лигаси ва ундан кейинги ўринда турувчи ОФК Кубоги мусобақасининг мукофот пулларини оширди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
«Локомотив» Чемпионлар Лигасида Қатарнинг энг кучли клуби билан бир гуруҳдан жой олди
Бунгача ОЧЛда ғолиб чиққан жамоалар 3 миллион АҚШ доллари олиб келаётган бўлса, эндиликда ғолиб 4 миллионга эга чиқади. Финалда тўп сурган жамоа эса 2 миллионлик бўлади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон клублари шу вақтга қадар финалга етиб бора олмаган. Ҳозиргача «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клубларига 2 мартадан ярим финалда тўп суриш бахти насиб қилган.Ташкилот сўзларига кўра, мукофот пуллари борасида ОЧЛ фақатгина Европа Чемпионлар Лигасидан ортда. Қолган қитъа клублари ўртасидаги турнирлар бу борада Осиё қитъаси билан рақобатлаша олмайди.
Келаси мавсум ОЧЛда «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор» каби Ўзбекистон клублари иштирок этади. Агар улар гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтса, 100 минг долларга эга чиқади. Авваллари бу кўрсаткич 80 мингни ташкил этарди.
Изоҳ (0)