Аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Европадаги сўнгги жангини ўтказди, энди у фаолиятини АҚШда давом эттиради, деб ёзди «Оламспорт».
Asian Fight Маҳмуд Муродовга бир тийин ҳам бермади. Жангчи эса айтган ваъдасининг устидан чиқди
Ўзбекистонлик спортчи Чехияда маҳаллий жангчи Томас Тенцга қарши октаконга чиққан. О2 аренасида ўтган жангни Муродов муддатидан аввал ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлган. XFN чемпионлик камари учун кечган жангда Маҳмуд партер ҳолатидан кетма-кет кучли зарбалар беришни бошлаган. Натижада рефери жангни тўхтатишдан ўзга чора топа олмаган.Бугунги ғалабамни Президентимиз Шавкат Миромоновичга, қолаверса, Конституция кунимизга бағишлайман. Ҳаммамизга байрам муборак бўлсин!Аввалроқ Маҳмуд Муродов АҚШда — афсонавий Флойд Мейвезерга қарашли залда машғулот олиб бораётгани айтилганди. Бундан мақсад Bellator билан шартнома тузишдир.Шунингдек, устозларим, жамоадошларим ва Чехиядаги дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Ҳаммаси учун раҳмат!
Изоҳ (0)