Машҳур France Football нашри «Олтин тўп»нинг 2017 йилги соҳиби номини эълон қилди. Бу Мадриднинг «Реал» ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдудир.
Овоз бериш жараёнида Криштиану рақобатчилари бўлган Лионель Месси ҳамда Неймарни ортда қолдирди ҳамда карьераси давомидаги бешинчи «Олтин тўп»га эга чиқди.
Шу тариқа португалиялик футболчи «Олтин тўп»ни қўлга киритиш борасида аргентиналик Лионель Месси билан тенглашиб олди. Мазкур икки футболчи сўнгги 10 йилдан буён совринни ҳеч кимга бермай келмоқда. Улардан аввал «Олтин тўп»ни олган бразилиялик Кака ҳазир аралаш «мен бу совринни қўлга киритган ерлик сўнгги футболчиман», — деб айтиб ўтганди.
Бу фаолиятимдаги энг фантастик онлар. Чунки бу кунни анча кутдим. Бу йўлда кўпчиликдан сабоқ олдим: Фергюсон, Анчелотти, Зидан, Сантуш, Моуриньо... Улар билан ишлаш ажойиб эди. Мен барчаларини ҳурмат қиламан, улар мен учун наъмунадир.Криштиану Роналду, «Реал» ҳужумчиси
Икки йил муқаддам «Олтин тўп» масаласида France Football ва ФИФА ажралиб кетган бўлиб, нашр ўзи таъсис этган совринни сақлаб қолди. Халқаро футбол уюшмаси эса The Best совринига асос солди. Криштиану Роналду ФИФАга тегишли бўлган бу совринни кетма-кет икки бор қўлга киритганини эътироф этиш керак. Лионель Месси ҳозирча бунга муваффақ бўла олмаган.
Изоҳ (0)