Конго демократик республикасида БМТ миссиясига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
MONUSCO миссиясига баёнотига кўра, ҳужум 7 декабрь куни ADF исёнчи гуруҳи томонидан уюштирилган. Бунинг оқибатида тинчликпарвар кучларининг 14 нафар аъзоси ҳамда беш нафар маҳаллий ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, 53 нафар тинчликпарвар кучлар аъзоси яраланди.
Изоҳ (0)