Истанбулда АҚШ президенти Дональд Трампнинг фамилияси бор барча кўча кўрсаткичлари ва пешлавҳалари олиб ташланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бир муддат олдин Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган эди. Бу воқеа кўплаб мусулмон давлатлари, жумладан, Туркиянинг ҳам кескин норозилигига сабаб бўлган эди.
Мана шу воқеалар фонида 7 декабрь кечки соатларидан бошлаб Истанбул шаҳри кўчаларидаги Трамп фамилияси учрайдиган барча белгилар олиб ташлана бошлади.
Бундан ташқари, Туркиянинг йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)