БМТ Жанубий Суданда декабрдан апрелга қадар давом этадиган қуруқ мавсумда қуролли можаро кучайиши эҳтимолидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда 7 декабрь, пайшанба куни бутунжаҳон ташкилоти бош котиби ўринбосари Жан-Пьер Лакруа Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, БМТ Жанубий Судандаги хавфсизлик билан боғлиқ беқарор вазиятдан жиддий ташвишда. «Қуруқ мавсум келиши билан қуролли можаро, шунингдек, қабилалараро тўқнашувлар кучайиши мумкин», — деди у ва мамлакатдаги ачинарли иқтисодий вазият ҳам хавфсизлик соҳасидаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатаётганлигини қўшимча қилди.
«Биз ҳеч нарса қилмасдан, шунчаки кузатишда давом этишимиз мумкин эмас. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Кенгашни ҳушёр бўлиш, зўравонликни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва сиёсий тартибга солишга ёрдам кўрсатиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақираман», — дея таъкидлади бош котиб ўринбосари.
Изоҳ (0)