Грузиянинг собиқ президенти, украиналик мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили тарафдорлари билан бирга мамлакат Олий Радаси қўмитасига тегишли хоналарни куч билан эгаллаб олди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Юрий Луценко баёнот берди, деб хабар қилади «MK.ru».
«У жангарилар гуруҳи билан қўмитани эгаллаб олди. Офис ‘Киев’ меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган», — деди бош прокурор.
Унга кўра, Саакашвили тарафдорлари хонага эшикни бузиб кирган ва давлат мулкини қўриқлаб турган шахсни ҳайдаб чиқарган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)