Конверсион карталар эгалари чет элдаги банкоматлардан ҳеч қандай чекловсиз валюта ечиб олиш, таълим, даволаниш, авиачипталар, меҳмонхоналар, интернет-дўкондаги харидлар учун картадаги маблағларни ишлатиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Марказий банк нақд пул ечиб олишнинг кунлик ва ойлик чекловларини бекор қилди. Эндиликда конверсион карталардан нақд пулни чекланмаган миқдорда ечиб олиш мумкин.
Шунингдек, конверсион карталарга қўйилган турли мамлакат ва мақсад чекловлари бекор қилинди — эндиликда жаҳоннинг барча давлатларидаги ҳар қандай дўкон ёки меҳмонхонада ушбу маблағдан фойдаланиш мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини харид қилиш имконияти ҳам тақдим этилди. Энди истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлар банк ҳисоблари орқали чет эл валютасини харид қилиши мумкин.
Изоҳ (0)