18 ёшгача бўлган кар-соқовлардан иборат Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон Чемпионатида зафар қучди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Мундиал беллашувларига Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилган бўлиб, ўзбекистонлик футзалчилар унда барча рақибларини мағлуб этишга эришган. Жамоа гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этишнинг уддасидан чиққан: Швеция 5:3, Индонезия 17:2, Кувайт 9:2.
Ярим финалда Россия терма жамоаси Ўзбекистонга рақиб бўлди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳал қилувчи финал ўйинида ўзбекистонлик спортчилар яна бир бор Швецияга қарши залга чиқди ва 4:2 ҳисобида ғолиб чиқиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир ўйин олдидан Ўзбекистон мадҳияси янграган ва спортчилар уни кўзларидаги ёш билан қарши олган.
Изоҳ (0)