Time журнали «Йил одами» номинациясига номзодлик қилаётган сиёсатчи ва бизнесменлар рўйхатини эълон қилди. Унга АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин кирди, деб хабар беради «Газета.ru».
Олдинроқ Трамп журналнинг ушбу номинациясини қайта ютишдан воз кечганини айтган эди. Унинг сўзларига қараганда, журнал вакиллари унга қўнғироқ қилган, аммо нашр раҳбарияти бу ахборотни рад этди.
Рўйхатда номи келтирилган ўн номзод ичида, юқоридагилардан ташқари, ХХР раиси Си Цзиньпин, Amazon раҳбари Жефф Безос Россиянинг АҚШдаги президент сайловига аралашуви бўйича махсус прокурор Роберт Мюллер бор.
Изоҳ (0)