Корея халқ армияси бош штаби раҳбари Ри Мён Су КХДР ва Жанубий Корея чегарасидаги Пханмунжом пункти чегара бўлинмасини кўздан кечирди. Бу ҳақда 4 декабрь, душанба куни KBS телеканалига Жанубий Корея ҳукуматидаги манбаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Текширув 24 ноябрь куни бўлиб ўтган. Бу Шимолий Корея расмийлари Корея халқ армияси аскарининг қуролсизлантирилган ҳудуддан қочиб ўтиши билан боғлиқ ҳодисага катта эътибор қаратаётганлигидан гувоҳлик беради.
Аввалроқ Пханмунжомдаги ҳодисадан сўнг Шимолий Корея томонидан 40 нафар чегарачи алмаштирилганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Ҳозирда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун КХДР ҳарбийлари чегарадаги ўтиш жойида бетон девор қурмоқда.
Изоҳ (0)