Янги Зеландиянинг Шимолий оролида жойлашган ғор одатий қоронғу ғорлардан тубдан фарқ қилади. Бу ерости масканининг шифт ва деворлари бағоят гўзал бўлиб, байрам ёртигичлари билан безатилган шаҳар кўчаларини эслатади. TravelAsk ана шу ғорнинг суратларини тақдим этди.
Бу унутилмас ёруғликни Arachnocampa luminosa номли қўнғизлар таъминлаб туради. Минглаб қўнғизлар ғорнинг шифти ва деворларида яшайди. Уларнинг уруғлари ёпишқоқ ипларни ҳосил қилган ҳолда шифтдан осилиб туради ва ўлжа тутишда ёрдам беради. Қўнғизлар ғорда учиб юрадиган ҳашаротлар билан озиқланади, ўлжани жалб қилиш учун эса уруғлар қоронғуликда товланади.
Ёруғлик даражаси уруғларнинг очлик даражасига бевосита боғлиқ. Улар қанчалик оч бўлса, ёруғлик шунчалик кучли бўлади. Уруғларга тегилган заҳоти ёруғлик ўчади ва ёритгичлар кўринмас бўлиб қолади.
Изоҳ (0)