Англия Премьер-Лигаси клублари 15-тур беллашувларига тўлиқ якун ясади. Турнинг сўнгги икки ўйини кеча — якшанба оқшомида бўлиб ўтди.
Кучли бешлик жамоалари орасида энг яхши старт олган «Манчестер Сити» футболчилари муваффақиятли юришни давом эттирди. Etihad аренасида «Вест Ҳэм»ни қабул қилган «шаҳарликлар» иродали ғалабани тантана қилди — 2:1.
Дэвид Мойес Лондон клубини қабул қилиб олган илк ўйинида «Эвертон»дан 0:4 ҳисобида енгилганди. Бу сафар унинг шогирдлари «Сити»га жиддий қаршилик кўрсатди. Бироқ очко ишлаб олиш «Вест Ҳэм»га насиб қилмади. Айни вақтда жамоа турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Ўтган мавсумда Мойес ёрдам бериш учун «Сандерленд»ни қабул қилиб олган бўлиб, йил якунларига кўра жамоасини қуйи лигага тушириб юборганди. Айни пайтда «Вест Ҳэм» шундай интиҳога дастлабки қадамларни ташлаб бўлди.
Изоҳ (0)