Франция Альпларида қор кўчиши оқибатида уч нафар сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда, BFMTV телеканалига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Йўқолганларни қидириш ишлари 2 декабрь кечасидан бошланган эди.
«Қидирув ишлари якунланди. 2 декабрь, шанба куни бедарак йўқолган уч нафар сайёҳ 3 декабрь, якшанба куни Шартрез тоғларидан ўлик ҳолда топилди», — дейилади хабарда.
Биринчи сайёҳни қидириш ишлари унинг рафиқаси эри меҳмонхонага ўз вақтида қайтмаганлиги ҳақида хабар қилганидан кейин бошланди. 3 декабрь тонгида у Дан де Кроль тоғи этагидан топилди. Қолган сайёҳлар Гран Сом тоғ этагидан топилди.
Изоҳ (0)