2018 йилда Тошкентда Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик қандолат фабрикаси очилиши режалаштирилган, деб ёзади «Belmy.by».

Фото: «Sia.ru»

Корхона маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда Россия, Беларусь ва украиналик экспортчилар маҳсулотларини сиқиб чиқаришга тайёр. Ўзбекистоннинг хусусий AKFA компанияси лойиҳага 70 миллион доллар сармоя киритади.

150 дан ортиқ турдаги қандолат маҳсулотларини чиқариш кўзда тутилган. Фабриканинг қуввати — йилига 76 минг тонна. Айни пайтда ишлаб чиқариш бинолари қурилиши якунланмоқда, технологик ускуналар етказиб берилиши бошланди.

Лойиҳанинг бош технологик лойиҳалаштирувчиси Санкт-Петербургнинг Mossa Engineering компанияси бўлди. Автоматлаштирилган линиялар Европада ишлаб чиқарилган ускуналар билан жиҳозланган. Ҳозирда Mossa Engineering жамоаси лаборатория синовларига раҳбарлик қилмоқда, етказиб беришдан олдин ишлаб чиқариш линияларини текшириш билан шуғулланмоқда.