1 декабрь куни Покистоннинг Пешовар шаҳрида университет комплексига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 12 кишига етди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Муқаддам уч қурбон ҳақида хабар қилинган эди.
Қурбонлар орасида қишлоқ хўжалиги институти талабалари ва ходимлари бор. Бундан ташқари, 35 киши жароҳат олди.
Хавфсизлик кучлари ўтказган операция натижасида ҳужумга алоқадор уч жангари йўқ қилинди.
Ҳужум учун жавобгарликни «Таҳрики Толибони Покистон» гуруҳи зиммасига олди.
Изоҳ (0)