«Ўзавтосаноат» АЖ Қозоғистоннинг Allur Group компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳужжат «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Юсупов ва Allur Group бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Юрий Афанасьев томонидан имзоланди.
Шунингдек, Allur Group «Ўзавтосаноат» билан ҳамкорликда Қозоғистон бозоридаги харидлар ҳажмини ошириш борасида узоқ истиқболли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқаётгани айтилди.
Меморандум савдо, савдо-воситачилик, товар айирбошлаш операцияларининг ўтказилишини, қўшма эскпорт-импорт лойиҳаларини, ахборот алмашишни ва хизматлар кўрсатишни назарда тутади.
Бундан ташқари, томонлар Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар моделларини кўпайтириш имкониятларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)