Бугунги кунда Ўзбекистонда лизинг хизматлари кўрсатувчи 126 та ташкилот фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўрнибосари Ўктам Муҳаммадиев ЎзАда эълон қилинган мақоласида маълум қилди.
«Бугун Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот тузилмасидаги лизинг амалиётлари ҳажми йилдан йилга ошаётгани кузатилмоқда. Бундан ташқари, лизинг бозорида иштирокчилар — лизинг амалиёти билан шуғулланувчи банклар ва лизинг компаниялари сони мунтазам ортиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳозирги вақтда лизинг хизматлари кўрсатувчи 126 та ташкилот, жумладан, 24 тижорат банки фаолият юритмоқда», — дейилади материалда.
Ўктам Муҳаммадиевга кўра, ўтган йил лизингнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 0,5 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, лизинг амалиётларининг умумий портфели 2 триллион 529 миллиард сўмни ташкил қилди. Лизинг берувчилар умумий қиймати 710 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 4 минг 674 та лизинг шартномаси тузди, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 65,1 фоизга кўп.
Изоҳ (0)