Малайзия шимоли-шарқида кучли сув тошқини туфайли 14 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди ва махсус марказларга жойлаштирилди. Бу ҳақда 1 декабрь, жума куни BERNAMA агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Келантан штатининг бир қатор туманларида бир ҳафтага яқин давом этаётган кучли ёғингарчиликлар сув тошқинига сабаб бўлди. Маҳаллий ҳокимиятнинг тасдиқлашича, ўтган кунлар мобайнида камида икки киши, жумладан, бир нафар ёш бола ҳалок бўлган.
Штатнинг баъзи туманларида дарёлар қирғоғидан чиқиб кетган сув сатҳи тўрт метргача етган.
Изоҳ (0)