Украинанинг Днепропетровск вилояти, Никополь шаҳрида ўтаётган суд мажлисида иккита граната портлатиб юборилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига қараганда, судда 2016 йили содир этилган қотиллик иши кўриб чиқилаётган эди. Суд залида ўлдирилган шахснинг отаси ҳам бор эди. У иккита гранатани портлатиб юборди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам яраланди.
Яраланганлар орасида судланувчилар ва конвоирлар бор.
Ярадорлар шифохонага ётқизилди. Улардан иккитасига операция талаб қилинди.
Изоҳ (0)